Уйланиш1234

Уйланиш1234

Бўлажак келиннинг ота онаси билан бўлажак куёв бола сухбати.

*

Агар қиз ёки аёл кўнглингизга ўтирган бўлса, шу аёлда фарзандларингиз онасини кўраётган бўлсангиз, фақат олдинга қадам ташланг.
Билинг!
Қанча харакат қилманг, тақдирингиздаги аёлга уйланасиз. Бўлмаса шунча билимга эга бўлган сахобалар орасида ажрашишлар бўлмасди.
Лекин асосий сабабларга ахамият бериш, сабабини қилишга буюрилганмиз.

*

Хаяжонланманг, худди тўйдан кейин 5-6 ой ўтгандек хотиржам бўлинг. Пешонангиз ёзилиб бўлган.
Ё пан, ё пропан.

*

Келинни ота онагасига:
- Хар бир ота она ўз фарзандини бахтли кўришни истайди. Қизи золим инсон қўлига тушиб қолишдан қўрқади. Совчиликка ким келди экан деб ўйланади. Лекин билингки, суриштириб, бирон инсонни тўлиқ билиш имкони бўлганида оилалар бузулмаган бўларди.
Мен қизингизни сўраб келдим, лекин мен хам сиз каби ўйланаман:
- Қиз яхшимикан, фарзандларимга тарбия бера оладими. Таваккул Аллох.
Хар бир нарсани хам суриштириб билиб бўлмайди.
Олдингизга келишдан аввал 2 ракаат истихора ўқидим ва:
- Шу қиз мени дунёим ва охиратим учун хайрлик бўлса бирлаштиргин, бўлмаса узоқлаштиргин деб.
Эркак киши учун рўзғордан ташқари, оиласини химоя қилиш, муслима аёлига зулм қилмаслиги мухимроқ.
Хотин нафақат дунёга, жаннатга бирга кириш учун хам олинади денг.

*

Ва айтинг:
- Менда фақат битта шарт бор!
(Эркак киши шарт қўйиши, контрактни яхши бошланишидир)
- Итоат!
Аёл киши эрига итоат қилса, уйда файз барокат бўлади. Фарзандлар хам итоатли бўлади денг.

*

Савол жавобларга довдирамасдан дадил ва холис жавоб беринг.
Зинхор ўзингизни мақтаманг!
Одоб - энг чиройли либос.

*

Қизга ёки аёлга бериладиган саволлар:
- Оила деганда нимани тушунасиз ва эркак ва аёлни ўрни қандай бўлиши керак ?
- Аёл ва эркак оилада тенг хуқуқли бўлиши керак. Аёл эрдан устунмас, эр аёлидан устун бўлиши керакмас деса, секин кетиш тараддудини кўраверинг.
Сизнинг қаршингизда евроузбек аёлдир.

*

- Эркак бош бўлгани яхши.
Мен ёмон кўраман аёл киши тенг ёки устун бўлганини деса, тўғри тушунчанинг асослари бор.
Парваришласа бўлади.
Билинг!
Ўзингиз тақво қилмас экансиз, харгиз аёлингизни танбех ёки уришиш билан тарбиялай олмайсиз.
Хўкизни хотини хам мол бўлади!

*

Мен уйланган даврим жохилият даври бўлган.
Лекин ўзимни тарбиялаганим сари, аёлим муслималашиб борган.
Хулқли, эътиборли мехрибон ва адолатли эркаклар кам.
Биз каммиз ;)

*

Хаёли аёлни аломатлари:

1. Кўзингизга бақрайиб қарамайди, худди селфига расмга тушаётгандек.
Сиз бошқаяққа қараганингизда сизга қараб олади.
2. Биринчи учрашувдаёқ бахслашмайди.
3. Дин хақида тушунчаларини сўранг, кам билган тақдирда хам, холислигига ахамият беринг
Билинг!
Диний билим олса бўладиган нарса, хаё ота онадан шаклланади.
4. Хар эхтимол фейсбукда бор йўқлигини хам сўранг. Агар ўзингиз фейсбукдан топмаган бўлсангиз ;)
5. Кино фильмлар хақида сўранг. Артисларни номма ном айтиб берадиган қизлар одатта ялқов, танноз ва дунёга берилган бўлишади. Эркаклар хам ;)
6. Итоат нима деб сўранг.
Бу бўлимга ахамият беришимнинг асосий сабаби, хаммаси шу нарса асосига қурилади.
Контракт пишшиқ бўлса, қолгани яхши бўлади инша Аллох.
Билинг, тахажжудда солиха аёлни кўп сўрашлик фойдаси катта!
Хатто учрашувда англай олмасангиз хам, Аллох сизга зиёдасини беради.
7. Қизлар билан кўп юрган бўлсангиз, учрашувда тақволи кўриниб, кейин тозисига учрашингиз эхтимоли кўп.
Тавбани кучайтирамиз, агар ўтмишда какашкалар кўп бўлса.

*

2-3-4 хотинга совчиликка борсангиз, ота онасига шуни айтинг:

- Хар бир ота она фарзандини бахтли бўлишини истайди. Неваралари бегона инсондан мехрга мухтож бўлмаслигини истайди.
Хеч бир аёл йўқки ёлғиз яшашни истаса. Барибир хаё қилиб айтолмайди. Мен қизингизни қўлини сўраб келдим.
Сизга қанчалик ноодатий туюлса хам.
Истанг розилик бериб, оқ фотиха беринг.
Ва биз чиройли оила қурайлик. Қизингиз бизни уйдан сизни кўргани келганида юзи доим табассумда бўлсин.
Фарзандлар мени фарзандларим бўлсин.
Мен ёш болаларни жуда севаман.
Қизингиздан кўра болажонларга кўпроқ мехримни берсам керак.
Бой бадавлат эмасман, лекин қора қозон қайнайди.
Сизлар дуо қилиб турсангиз,


Печать   Электронная почта