стрессдан чиқиш

стрессдан чиқиш

1. Тушкунлик вақтида энг химояланган ва энг кафолатли жой - 120 см х 60 см. Жойнамоз.
Стресс оғирлик қилиб ўлиб қолсангиз хам, ибодатда ва тахоратда ўласиз.

2. Дўстингизга дардингизни айтиб гаплашинг. Ёзилинг. Ўша муаммони хазил қилиб кулишинг. Дард ичда қолиши зарар.

3. Дардлашишга энг қулай шароит - узоқроқ йўлга чиқиш. 200-300 км.

4. Тупуринг хамма дунёвий муаммоларга. Оилангизга сиз соғлом кераксиз.
Сиқилганда юракдаги микро томирчалар ёрилишни бошлайди.

5. Охирги натижани ўйлаб, пешонезга битилганига рози бўлинг.
Қамалиш, ногиронлик, ажрашиш, ўлим, катта қарз ва хоказо.

6. Роббингизни изнисиз бирор ходиса рўй бермайди. Хатто дарахтдан барг хам узилмайди.
Демак Аллох хабардор. Сиқилманг.

7. Сизлар учун ёмонликлар ортида кўп яхшиликлар бордир. Аммо сизлар билмассизлар дейди Роббим

8. Асосийси иймонда, намозда, яхшилик қилувчилар қаторида Аллохга йўлиқиш.
Муаммо хаммада бор, бас қилинг йиғлашни

9. 20 минутча, кўзингизни боғлаб ўтиринг. Тасаввур қилинг кўр бўлиб қолганингизни.
Азобланинг тасаввур қилиб.
Ана энди, муаммоингизни бошқаттан ўйлаб кўринг, кўр бўлишликданам оғирроқ муаммоми?

10. Мен нафас олсам бас. Қолганига чидайман деб юпатаман ўзимни.

11. Уйланинг.
4 та мехрибонингиз бўлсин.

12. Хар кечанинг учдан бир қисми қолганида, Аллох дунё осмонига тушади ва:
- Ким тавба қилади, кечираман,
ким нимани сўрайди, бераман дейди

13. Дунёни ишларидан хеч бири, сиқилишга, инфаркт бўлишга, ногирон бўлиб қолишга арзимайди.

14. Яхши овқат пишириб енг ва 13 бобни бошқаттан ўқинг

15. Тушкунлик тугамайди. Эртага яна бошқа муаммо чиқади. Курашганингиз сари сиз кучли бўлиб бораверасиз.
Бошқаларда хам шу ахвол, дўстим.

16. Зухо сурасини, маънолари билан ўқинг

17. Ўзингиз муаммода бўлсангиз, бошқаларга ёрдам беринг. Енгиллашасиз.

18. Сирли садақотларни тўхтатманг. Заифларни дуоси ижобат

19. Онани дуосини олишдан тўхтаманг.
Эртаю, кеч.
Мен шундай қилиб, бир ярим йилда узиладиган қарзимни, бир ярим ойда қутилиб олдим.

20. Қолганини сиз давом этинг, маслахатни...

(С) Миразиз Ахмедов хаёт мактабидан