Эри бор аёл, токи эрини қўйнида ухлар экан

Эри бор аёл, токи эрини қўйнида ухлар экан

Эри бор аёл, токи эрини қўйнида ухлар экан, 100 йилдан кейин ҳам кўпхотинлиликнинг ҳикматини тушунмайди.
Эрдан айрилган аёл эса ўз вужуди билан ҳис қилади буни, аммо лекин айта олмайди.

Мисол учун :
1. Аёл рўзғордан қийланяпти
2. Жинсий яқинликга мухтож
3. Ёш фарзандлари ота меҳрига муҳтож.
Ва яна бошқа мисоллар ҳам жуда кўп.

*

Сиз аёлларнинг аксарларингиз, ҳеч кимга ғам қилмайсизлар. Айниқса беваларга нисбатан бўлса соҳта дугонасизлар .
Фақат шу дунё лаззатига кўмилиб қолгансизлар.
Муҳтож аёл фоҳиша бўлиб кетса ҳам сизларга бари бир. Чиройли постлар ёзиб ўтираверасизлар.

*

Эрнгиз уйланди ҳам дейлик, эртадан кечгача қучоғлаб ётармиди ўша аёлини ?

*

Эсланг:
Мактабда бир болакайнинг туғулган кунида уйидагилари торт ва ширинликлар бериб юборишади. Бола ҳурсанд. Синфдагилар биргалашиб ҳурсанд бўлади.
Аммо кичкинагина бир қизалоқ ғамгин бўлади:
- Менинг ҳам отам бўлганида, мени яхши кўрган ва совғалар олиб келиб берган бўлар эди деб.
Ширингина қизчанинг кўзларига ёш келади.
Аммо сиз, аксар нодон аёллар ўз эрларингизга, шундай етим фарзандларга оталик меҳрини улашишлик учун йўл бермайсизлар.
Чунки сизларнинг ташқи кўринишларингизгина табассумда, ичларингизда эса тош бағир ялмоғизсизлар.
Сизларнинг раҳмингиз келмайдими отаси йўқ фарзандларга ?

*

Нима бўлади эрингиз ўша бева аёлнинг рўзғорига қарашса???
Фарзандларини бошини силаса ?
Ўша бева аёлга эрлик килса?

Сизларнинг кўпларингиз оғзини тўлдириб, ажрашган кўпхотинликларни мисол келтирасизлар, кучингиз етганича қоралайсизлар.
Лекин шуни билинг:

1. эркаклар хеч кимдан рухсат сўрамайди яна уйланишлик учун.
2. Ажрашган оилалардан кўра яшаётганлар ва адолатга интилиб меҳр бераётганлар кўпдир, аммо сизлар билмассизлар.

*

Яхши, иймонли ва тақволи аёллар, Аллоҳдан қўрқиб:
-Дадаси, мен Аллоҳдан қўрқаман, мени куйдуриб зинхор зино килманг.
Агар уйлансангиз бизга адолат килишингизга ўзим кўмаклашаман -дейди.
Мана шундай муслима аёллар ҳам, Алҳамдулилаҳ йўқ эмас.

*

Бемаъни, саёз билимли аёллар ёппасига кўпхотинлиликка қарши чиққанига жаҳлим чиқиб кетади.
Жон-жаҳти билан қарши чиққанлар, илохим ўзларининг бошига тушмасин, тунларни ёлғиз тўшакда ўтказиш, меҳрга муҳтож бўлиш, жинсий эҳтиёжланиб, натижада турли дардлар билан касал бўлишмасин.

*

- Ё Роббий, рашқи кучли бўлса ҳам, исломга қарши чиқмаган муслималаримизга жаннатнинг олий мартабаларини насиб эт.
Бизнинг эркакларимизни қўрқмас, шер юракли, иродали, кўп оилаларнинг бошлиғи қилиб, оҳиратда адолат учун харакат қилиб, ажр мукофот оладиганлар қаторидан қилгин.

*

Ҳаёт вақтинчалик.
Сизлар ўйлаганчалик, эркаклар тўшак жинниси эмас.
Икита, учта ёки тўртта оила дегани - эркак кишидан кўп меҳр ва кўп жавобгарликни талаб қилади.

Аллоҳдан тақво қилинглар, вақтинчалик ҳаётни ва бу арзимас дунё матолари-ю лаззатларини ўйлаб, оҳиратингизни барбод қилиб олманглар.

Аллоҳ Таоло сизларга берган фурсатдан унумли фойдаланиб қолинглар.
Бўлмаса тез кунларда, орқамиздан келаётган ўлим келиб қолганда, фурсатни бой бериб қўйганингизда аччиқ афсус ва надомадларда қолиб кетасизлар.


Печать   Электронная почта