1. Авваламбор ёзган постингизни хамма кўра оладиган қилинг, фақат дўстлармас. Фойдалироқ бўлади.
2. Хамма пост қилган чириб кетган хабарни бўлишманг.
3. Хаёлизга келган мавзуни, хаёлингиздагидек ёзинг. Оммага мосламанг, адабийлаштирманг, зерикарлилаштирманг.
4. Масалан мавзу оила хақида бўлса, нодон хотинни танқиди бўлса, гуглдан расм излашдан аввал “Хотин” га алоқадор ассосацияларни ўйланг:

1. Дура
2. Стерва
3. Баба
4. Обезяна
5. Ссора
6. Идиотка

ва хоказо

5. Гуглдан расм қидирсангиз, HD кнопкасини босиб қўйинг. Сифатли расмлар кўрсатади.
6. Компьютердан изласангиз, хромда Инструменты деган кнопкаси бор, қидирув панели остида, картинки деган кнопкани босиб, инструменты дан:
Больше чем 800 х 600 ни босинг
7. Ажиб расм хам, мақолага эътибор тортади ва кўпроқ ўқилишига ва тарқалишига сабабчи бўлади
8. Хар эхтимол пост остига исмингизни ёзиб қўйинг, блоггер сифатида танилишиз тезлашади. 
Масалан Айман Ёғий))) 
9. Сарлавхани хамма кутмаган сўздан бошланг:
Хавас
Хақорат
Хайронлик
ва хоказо
Хуллас, ўқувчи “Ия?!” деб хайратланиши керак.
10. Биринчи 3 қаторни қизиқиб ўқиса, демак мақолани охиригача ўқийди
11. Қизиқарли мақола достон каби узун бўлмайди
12. Мажбуран узун бўлса, хар 3-4 қатордан кейин, мақолани ажратинг. Юлдузчалар биланми...
13. 70 фоиз одамлар узун пост ўқимайдилар, агар ўта қизиқ бўлмаса
14. Цифра сонлар билан бошланган мақола хам эътиборни тез тортади
15. Постга #ишлатинг, излаб топишни осонлаштиради

***

Мен, дўстим билан гаплашгандек пост ёзаман. Борича. Эмоциялари билан. Мақтовлари ва хақоратлари билан.
Гаплашиб ўтирганизда, ўзиздан адибни ясамайсизку.
Борича гапирасиз.
Анашундай пост қилинг.
Борича.

Хурмат билан Миразиз Ахмедов