Ўзингизда ўзингиз”ни ўлдиришни ўрганинг.

Ўзингизда “ўзингиз”ни ўлдиришни ўрганинг.

Хар гал гунох қилганингизда, шайтон сизга:

- Ана кўрдингми, инсон гунохдан фориғ эмас, доим гунох қилиш унга хос.
Кўнглинг хотиржам бўлсин, бегунох одам йўқ - дейди.
Сиз унга жавобан:
- Охиратда Аллох сени оловга киритади, мен эса гунохларим кўп бўлса хам қайта қайта тавба қилишдан толмайман. Роббимнинг рахмати, сенинг макрингдан улуғ денгда, ўзиздаги ёмон “ўзингиз”ни ўлдириб, яна солихлар қаторига қўшилиб олаверинг.

*

Хозир намозингизни тиклаб олсангиз, хозир ўлиб қолсангиз, охирги амалингиз тавба бўлиб қолади.

*

- Бугун мен ўзимдаги “ўзимни” ўлдираман, ва тоқатим етганича тавба қилиб, гунохдан тийиламан.

*

Эртага гунох қилиб қўйсангиз, яна бошидан бошлашга куч топинг.
Яна тавба қилинг.
Яна тавба қилинг.
Яна тавба қилинг.

*

Аллох бизнинг гунохимизни кўплигига эмас, тавбага интилишимизга қараб рахмати билан буркайди ин ша Аллох

*

Йиқилгандан кейин, мана йиқилдим деб шайтон васвасаси билан тушкунликка тушмасдан, шайтонга хайф деб, яна ўриндан туриб, йўлда давом этишимиз керак

*

Тушкунлик ва умидсизлик фақат шайтонни қувонтиради.
Тахорат олиш ва жойнамоз устига чиқиш, қалбни ёриштиради

*

Балким ўта тақводор бўла олмасмиз, лекин тавба қилувчилар қаторига қўшилиб олишимиз, нажот кемасига чиқишимиздир

*

Ўша азонда айтиладиган:
- Хайа аълал фалах - Нажотга шошилинг деганидир

*

Аллох қуръонда:
- Батхақиқ, мўъминлар нажот топдилар дейди