Тентак маркетинг

Наманганнинг сифатли костюм шимларини турклар олиб кетиб, ўзбекларга қайта сотишяпти.

- Нега қиммат кийимлариз?
- Туркияники!

*

#Хитойда жудаям кўп туркларни кўрдим.
Кейин билсам, улар сифатли кийимларни танлаб, оптом олиб кетиб, бирка уриб, кейин ўзбекларга қайта сотишар экан.

*

Хитойдан 4$ га олса
Ўзбекларга 15$ дан сотса
Ўзбеклар бутикда 70$ сотади, агар 50% чегирма қилса, 35$ дан сотади.
Аслида 50% чегирма, чўпчакларда бўлади, ёки мол умуман сотилмай қолиб пулларни яхлатиб қўйса.

*

Америкалик дўстим, ўзбек йигити, Италияга сафарга борди. Бутикда ишлайдиган қиз билан севишиб қолди. Орадан вақт ўтиб, қиз бир сирни айтди.
Италия бренд дўконларидаги 2000$ га сотиладиган костюм шимлар, аслида хитой фабрикаларида 150 - 200$ га тиктирилиб, олиб келинаркан.
Нодонлар эса 2000$ сотиб олишади.
- Нега?
- Тоза Италияники!

*

Тошкентда бир бутик бор. Фақат "Тоза Туркияни" молини сотади. Жияним ўша ерда ишлаб, ёлғонни кўтаролмай ишдан бўшаб кетди.
Мени билишимча, 2005 йилдан бери, падвалда, ўзимизда тикилган либослар, Туркияники деб алдаб сотилади, хозирги кунгача.
Бутикни отини айтмайман.

*

Самарқанд Дарвоза маркетида бир бутик бор.
Хитойнинг тоза моли деб сотилади.
Аёлим тикув цехида ишлагани учун:
- Адаси, шу кийимларни биз тикиб берамиз ўша фирмезга деб қолди.
Маде ин Қўқон!
Хитойдан тугмачаларини олиб келишса керак.

*

Хулоса:
Ё Хитойдан сифатли мол олиб кел, ёки Намангандан фабрикадан ол.