Салом ўғлим.

Салом ўғлим. Омонмисан? 

Соғлиқларинг яхшими? 
Мени ахволим яхши. Роббимнинг мархамати билан. Қабрим ёруғ.
Сени соғиндим.
Ўша куни қалбим сезган эканми, сени жуда кўришни истадим. Мазза қилиб сухбатлашгим келганди. Аммо ишинг кўплиги, вақтинг йўқлиги учун келмадинг.
Тақдир экан.
Бошқа кўришмадик сен билан.
Биламан, сен атайин қилмагансан.
Эртаси куни жоним олинишини мен хам билмаганманку.
Сени кўп яхши кўраман.
Ин ша Аллох охиратда бирга бўламиз.
Онангни эхтиёт қил.
Хаммангизни яхши кўраман.
Тушларингда мени кўп кўрасан. 
Мен хам сени кўраман.
Дийдорлашгунча хайр.
Отанг.

31.10.2019

 

Ассаламу алайкум ота.
Сизни кўп соғиндим.
Яхши ёмон гапларимга рози бўлинг.
Сизни йўқотганимдан кейин, кўп фитналарга йўлиқдим. 
Ўрнингиз билинди дардлашишга.
Хар холда онамга кўп нарсаларни айтолмайман.

***

Ишларим юриб кетган вақтларимни кўришингизни истагандим.

***

Ўғлим қийналиб пул топади деб, пулни тежаб, маршруткаларда юрардингиз. Мен эса:
- Ота, мен яхши пул топяпман, ўзизни қийнаманг, таксида юринг дердим.
Хах отагинама.
Биринчи машинамни олган куним росса хурсанд бўлгандиз.
Хатто улфатларизга мақтаниб боргандиз, ўғлим менга машина олиб берди деб. 
Вахоланки машинани ўзим учун олгандим.

***

Оиламизда жамланиб ўтирсак, сизни ўрнингиз сезилади.
Кўп невараларингиз бор.
Ишдан келганимда сизни бағримга босолмаслигимни ўйлаб, ўзимни етим хис қиламан.

***

Тезроқ ўша кун келсинки, сизни яна бағримга босай деб ўйлайману, гунохларим кўплигидан хозир ўлишни истамайман.
Менга вақт керак.
Тавбаларим учун.
Гунохларим кўп.

***

Умидим битта нарсадан. 
Аллохга ширк келтирмадим!

***

Кўп сафарда бўламан.
Кўп ёлғиз бўламан.
Мени ёлғизлатган уйимнинг узоқлиги эмас, сизни йўқлигингиз.
Тирик бўлганизда сизга қўнғироқ қилиб хол ахвол сўрардим.
- Ота, сизни яхши кўраман деб ўзингизга айтардим.
Хайр, яхши бўлинг доим.
Соғинчли ўғлингиз Миразиз.

31.10.2019

t.me/mirazizblog