Омадсиз, ўз касбини юргаза олмайдиган одамларга хайрон қоламан.
Шундоққина "google" га кириб:
- 50 креативных маркетингов кухни (Столовой, парекмахерской)
деса, бир дунё ғоя берадику.
- Ха, айтгандек, рус тилида ёзиш керакку, жавоби хам рус тилида бўлади. Рус тили ўрганиб бўлмайдиган тил.
***
Таржимаси:
- Ошхона юргазишнинг 50 та антиқа ғоялари (услублари)
***
- Майли, 50 та ғояга эмас, биттасига амал қилсангиз хам, ўз касбингизда юксалишга қадам босилади.
***
Ўша сартарош 7 йилдан кейинам, ўша эски сартарошхонада, яхши қуримаган сассиқ сочиқ билан ўтираверади.
***
Ошхонага кирсангиз, официант телеграм ўйнаб ўтиради, вилкалар кир, биринчи бўлиб чой нон олиб келмайди. Хўжайин қаердадир ухлаб ётибди.
***
Хитойда официант чақириш учун тугмали қўнғироқлар бор, хар бир столга жойлаш учун. Арзимаган пул туради.
***
Текин маслахатим:
1. Визитка тайёрлаб қўйинг
2. Телеграм, ютуб, фейсбукда ўз касбингизни сирлари билан бўлишинг.
3. Доим ижобий фикрланг, хаётда камчиликлар етарли. Санаб йиғлаб ўтириш шартмас.
4. Бирон касбга эътибор қилсангиз, ўртача 3 йилда мувофоққиятга эришасиз.
5. Хаммага ўхшаманг.
6. Гугл билан гаплашиб туринг.
© Миразиз Ахмедов хаёт мактабидан