Мусичанинг қул-қуллаши илиқ болалигимни ёдимга солади.

Мусичанинг қул-қуллаши илиқ болалигимни ёдимга солади.

Хотиржамлик.
Беғуборлик.
Беғамлик.

***

Мактабдан келиб, формани ечмасдан ўртоқларимиз билан кўча чангитиб ўйнардик.

***

Конфет қоғози миллий валюта эди.
Конфет, сақич қоғозларини тош билан бостириб ўйнардик

***

Қишги татилда айвонимиздаги танча ичига кирволиб, Иванушка хақидаги кинони кўриб ётардим.
Бувимни олдиларига қўшнилар хабар олгани киришарди. Телефон хар бир хонадонда бўлмаган. Шунга тез тез хабар олишган.
Мени ухлаб ётибди деб ўйлаб, хар хил нарсаларни гаплашишарди. Кўп нарсаларни билиб олганман ўша вақтлар

***

Мусичани қул-қуллаши илиқ болалигимни эслатади