Кеча, 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов

Кеча, 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов

раислигида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергоресурслар — газ ва электр энергия билан таъминлашдаги муаммоларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Бош вазир, шунингдек, айрим ҳудудлар раҳбарлари томонидан қарздорликни камайтириш ўрнига ошишига йўл қўйиб берилганини қаттиқ танқид қилганди.

Xabar.uz” мухбирига кўра, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев газ ва электр энергия таъминотидаги талон-торожликлар ҳақида ахборот берган.

Бош прокурорнинг маълум қилишича, жойларда газ, электр энергия таъминоти масаласида муаммо кўп. Аҳолини энергоресурслар билан узлуксиз таъминлашда турли ғирромликлар ҳам тўсиқ бўлмоқда.

Кейинги бир ҳафтада 41та ҳолатда 28 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилингани аниқланган. Бу борада 240 та жиноий иш очилган.

© SOF UZ