Динда устознинг яхши аломатлари:

Динда устознинг яхши аломатлари:

1. Сукинмайди
2. Одобли бўлади
3. Таниган ва танимаганни онасини зинокор демайди
4. Эфирга чиқволиб сасимайди
5. Бировни қалбидаги нарсага тухмат қилиб, илохликни ва ғайбни билувчиликни даъво қилмайди
6. Дунёда фақат мен хақман, ким менга эргашмаса у хашавий демайди.
7. Ўзини хато қилиш эъхтимолини хисобга олиб, гапиради.
8. Бирон масалада, мазхаб олимларининг хамма далиллари билан таништиради.
9.Шу сифатларга эга бўлса, демак хулқ бор.
10. Мен хақман, фақат мен хақман деса қип қизил нодон бўлади.
11. Олимлар бу масалада манашундай дейишади, базилари мана бундай, яна Аллох билгувчироқ деса, демак илмга тўғри ёндашади.
12. Ўзининг ифлос ишларига оят ва хадисни тўғирлашга интилмайди. Кимнидир хақоратлаб, сўкиб:
- Бу суннатдир деб, пайғамбарга тухмат қилмайди.

Шу нарсаларни устозлар ўргатишган.
#Юртимиздаги катта саноқли шейхлар хам:
- Яна, Аллох билгувчироқ деб гапиришган.

Бир инсон кунига 3 махал эфирга чиқиб олиб, чапга ўнга сўкиниб ўтирса, демак Аллох уни хидоятдан махрум қилибди.
Ва бу суконғичга бошқа олимлар тавсия қилишмаса, унга дин ва илм нисбати берилмайди.

Ва охиргиси:
#Фақат менда илм бор демайди.
Эфирга чиқмайдиган кўп ахли илм ва устозлар бор.
Сиёсатга оятни ва хадисни букувчи инсон авваламбор исломга хиёнат қилган бўлади.

***

Илм ва ислом - нурдир.
Зулматлардан ёруғликка элтувчи.