Бошимга катта синов келди.

Бошимга катта синов келди.

Шахсийга бир катта лавозимдаги одамдан хабар келди:
- Сени шу кунларда босишади.
Тайёргарлик кўришяпти.
Хатто ишхонанга элчи хам бориб келди.
Бир дўстимга яхши иш қилиб берганинг хурмати сени огохлантиряпман деди.

*

Ичим қоронгулашиб кетти.
Машхурликни иккинчи томони.
Лекин айтдим:
- Я Роббий, агар бу синов бўлса, мен чиройли сабр қиламан, ва жазоланаман.
Барибир сенинг хохшингсиз, хеч нарса содир бўлмайди дедим

*

Ишхонадаги текширув қоғозлари ва хужжатларни қайта назорат қилдим. Ишчиларни огохлантирдим.
Сабабларини қилиб тўғирлаб қўйдим.

*

6 соатдан сўнг яна ўша инсондан хабар келди:
- Билмадим орқангда ким турганини, лекин сени атрофингда дўстларинг кўп экан. Қоилман!
Бизни идорага юқоридан телефон бўлди ва:
- Бу инсонни ишхонасига борсаларинг, сенларда ўзларинг кутмаган катта муаммо бўлади, бу инсон бизнинг химоямизда деб.

*

Кўзларимдан ёш чиқиб кетди. Ким экан мен билмаган, юқоридаги одам.
Қандоқ дардимни билди.
Аллоху Акбар дедим.
2 соат аввал фейсбукка дуо талаб қилиб пост қўймоқчи эдим.
Роббим менинг химоячим.
Аллохга қасамки Роббимдан ўзгасидан умид қилмаганман хеч.
Бошимга не кулфат келса хам, хамд айтавераман.
Аллохдан келдик, Аллохга қайтамиз
Яширин садоқотларни кўпайтиринглар деган экан биттаси...

"Парвардигорингиз сизни тарк этгани ҳам йўқ, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқдир"
Зухо сураси 3-оят

2016 йилги воқеа