Беш йил аввал бир режиссор кийингани келди.

Беш йил аввал бир режиссор кийингани келди. Суҳбат асносида сўрадим:

- Нега тузукроқ кинолар олмайсизлар? Ҳаммаси олди-қочди, бачкана. Режиссор, оператор, монтажчилар шунчалик қолоқми бизда? Ёки яхши сцераний ёзадиган одам йўқми?
- Ээй ака, ҳаммаси бор. Зўр компютер, графикаларимиз бор. Зўр ғояларимиз бор. Жа Голливудга тортмаса ҳам анча яхши кинолар ишлай оламиз. Бюджет ҳам бор. Лекин талаб йўқ. Томошабинлар асосан ёшлар. Уларга жиддий, ишончли тарихий кинолар қизиқ эмас. Ёшларга шунақа олди-қочдилар ёқади. Истеъмолчи нимани талаб қилса шуни берамиз. Бу бизнес. Масалан ўзбекфилм олган киноларни қаранг. «Ўтов», «Афғон» ёки «Ватан» филми. Жуда зўр ишланган. Афсуски бу филмлар учун залга одам кирмайди. (Йил бошидаги «Термизий филмини адашмасам ўн икки киши кўргандик. Онам, аёлим, икки ўғлим, мен ва бошқалар)

«Жуманазар» проекти ҳам шу бачканаликнинг бир қисми. Ёшларга на диний на дунёвий билим берилди. Пайпоқ кийгани учун ўқишдан, ёш бўлгани учун масжиддан қувилди. Адабиёт ўрнига сериалларни кўрди. Бугун келажагимиз дейилган ёшлар Рамазонни эмас, «Жуманазар»ни янги қисмини кутади. Бизни даражамиз шунга тушиб бўлди. Бузиш учун 70+30 йил кетди. Таъмирлашга икки ҳисса кўпроқ кетса керак. Хозироқ ҳаракатни бошлайлик.

Шу кетиш бўлса бу ёшлар билан «Нобел» олиш тугул, сумалак қилишниям эплай олмаймиз. Кунимиз кинначи-ю, Жуманазарларга қолган.

Яна бир нарсани ўйлаб қолдим. Ҳар бир диёрнинг ҳар бир асрда ўз етакчиси, қаҳрамони бўлган. Негадир бизда чиқмаяпти. Балки қайсидир қишлоқда бўлажак Ибн Сино, Улуғбек, Бухорийлар туғулиб, қишда ис газидан заҳарланиб ўлиб қолаётгандир?! Балки бугун қаердадир Эдиссон, Цукерберг, Стив Жобслар пневманядан касалланиб нобут бўлаётгандир?! Балки Месси, Роналдо, Нойерлар мактабга боролмай арава судраётгандир?! Балки боримиз шудир?!

Мабододе.

© Абдуқодир Мухаммадросул