Арзонроқ қилинг

Арзонроқ қилинг, ака ука бўлиб кетайлик дейишса:

- Қимматроқ беринг, ман ўзим акам деб чақираман сизни. Сиз кутганингиздан хам қалинроқ бўлиб кетамиз дейман ; )

Иш тушганда қаримдош бўлгиси келиб қолади

Бир сифат отамдан мерос қолди:

Ишимни битириш учун бирон танишдан текинга фойдаланишни режаламаганман. 
Хеч қачон.
Қарздор ёки тилим қисиқ бўлишини истамайман.
Чунки синовли кунлар келганида ўша ака укалар шунақанги чиройли бахона билан кетизга тепадики, эсингизда бир умр қолади.

P.S. Манфаат ёки фойда аввал берилади, кейин олинади )))