1988 йилларда опам, Қиримдаги "Артек" пионерлар оромгохига бориб келган.

1988 йилларда опам, Қиримдаги "Артек" пионерлар оромгохига бориб келган

Шу сафарда СССР бўйлаб жуда кўп пионерлар адресларини олиб келгандилар.
Мен Якутиялик Наташа деган қиз билан дўстлашгандим.

***

Хат ёзишардик.
Неча минг километр масофадан мактуб келарди.
Қахратон шимолдан, серқуёш Ўзбекистон ССР га.

***

Бир хатида Наташа менга:
- Сизларда "атлас" деган ажиб мато бор экан. Менга шундан юбора оласанми? деди.
Мен ўша вақтлар 3 ёки 4-синфда ўқирдим.
Унга жавобан:
- Биринчидан сизларда ёз фасли бўлмайди. Иккинчидан менга 16 рубль жўнат. Кейин мен сенга 2 метр атлас жўнатаман дегандим ;)
Тўғриде, ота онам мехнат қилиб пул топса.
Мен ундан чукчалар дўмбирасини жўнатгин деб сўрамадимку ;)

***

3-4-синфларда мен аъло бахоларга ўқишга интилдим. Чунки мен хам Артек пионерлар оромгохига боришни истагандим.
Мактабдан нидо чиқмаганидан кейин, ўқишга эътиборни пасайтириб, рассомчиликка эътибор кучайтирдим.
Менга косинус катангинус керак бўлмаслигини болалигимдан билардим.

***

Геометрия:
- Хаводаги ноаниқ нуқтани топинг!
- Тфу, бошшимга ураманми ноаниқ нуқтани излаб, дердим.
Алхамдулиллах 42 ёшга кириб афсусланмадим.

© Миразиз Ахмедовнинг ажиб хотираларидан