Интерьер дизайнери Миразиз Ахмедов шахсий блоги

Мен ҳақимда

%d0%bc%d0%b8%d1%80%d0%b0%d0%b7%d0%b8%d0%b7-%d0%b0%d1%85%d0%bc%d0%b5%d0%b4%d0%be%d0%b2-%d0%bc%d0%b8%d1%80%d1%81%d0%be%d0%b0%d1%82%d0%be%d0%b2%d0%b8%d1%87

Миразиз Ахмедов Мирсоатович

 

Яхши кураман:

Хаво булут булиб туришини

Кемани орка тарафида туриб сувни кузатишни

Самолетда учишни

Ухлашни

Уйгурча лагмонни

Акилли инсон билан сухбатлашишни

Саёхатни

Халадесни

Интернетда маълумотлар олишни

Бирон дарсликни урганишни

Горилла ичимлигини (Таурин)

Режаламасдан Чорвокка кетишни, тусаттан

Яхши сифатли кино куришни

Хакни очик гапиришни

 

Ёмон кураман:

Пахта куйишни

Ёлгондан: — Йук вактимми омаяпсиз — деб алдашни

Суний мулозаматни

Телефонни кутармасам: Кайта кайта килишларини

Кечаси тонгача ишлашни (мажбур буп коламан гохда)

Инжик клиентни, узи нима хохлаётганини билмидиган, хаммани гапига эргашиб

юрадиган, бунака клиентни узиям , ишиям, пулиям керакмас.

Хакни билиб туриб, тан олмаган инсонни

Селфига тушадиган кизларни

Овкат солинган идиш чала ювилган буса

Ucell дабдала ишласа

Памадани

Интернетимга пул туланган бусаю, барибир тормоз буса

Интернетда ссылкани босса умуман бошка нарсани очса

Депозит ва Летитбит комдан нарса кучиришни

Компьютерда файллар бетартиб сочилиб ётса

Журналистла аравани курук олиб кочишса

Хожатхонада утирганимда яна кимдир пойлаб турса

Арктика ва шунга ухшаш ичимликларни

Ширинликларни

Мошинани ярим йилдан бери хайдаб, рулни салафанини ечмасликни

Кафеда хул тарелкага нонни куйишса

Балет ва балетчиларни, уйинчилани

Барча узбек эстрадасидаги кушикчиларни ва угриларни

Жохонгир Позилжонов ва Алишер Узоков уйнаган бачкана кинолани

Гороскоп ёлгон башоратларини (Катта ширк)

Миянги майда гап эзма эркакларни

Социал сетлани хаммасини

Майл агентни

Клавиатура русча ёзса, ман инглизча ёзвотганимда
Орзуим:

Дунёни кезиб саёхат килиш, Маккадан кейин Зимбабвияга бориш, Тундрани куриш, Австралияни куриш, Расулуллох САВ масжидларини нусхаси курилган масжид бор Оммонда, сахоба курган, шу масжидни куриш.

 

Кискаси:

1977 йил 21 сентябр 10:20

Тошкентли

Уй жой дизайни буйича 2000 йилдан бири ишлаб келяпман.

Ортикча илтифот ва калбаки маданиятни ёмон кураман.

 

Энди батафсили:

Ушанда биринчи бор кузимни очганимда тугрукхонани потологини курагандим.

Валлоху аълам 1977 йил 21 сентябрь тахминан 10:20 ларда эди. У ушанда

хонани дизайнини килиш керак деган фикр келганди.

Шундай килиб дизайнер булишни режаладим. Лекин кулимдан хеч нарса келмасди :)))

Биринчидан юролмасдим, иккинчидан гапиролмасдим. Кейин катта булишимни

пойлай бошладим.

Орадан 20 йил утиб ниятим амалга ошди.

1997 йил П.П.Беньков номидаги билим юртини дизайнерлик булимини битирдим.

 

Мактаб даврида укиб юрганимда опачамни «Артек» Совет Итфоки Пионерлар

лагерига бепулга юборишганди. Ушанда мен 2 ёки 3-синфда эдим.

Опачам 5-синфда эди. Жудаям хавасим келганидан:

-Нима килсам мен хам кора денгизга бораман ? — деганимда,

уйдагилар:

-Аъло бахога укисанг, сениям оборишади- дейишди.

Орка олдимга карамасдан факат 5 бахога укишни бошладим. Мактаб даврида

яхши расм чизганим учун мени мактаб редколегиясига бош рассом килиб

олишди. Ооо мазза. Дарсда зерикиб утирсам :

-Ахмедов! Пионерлар хонасига! — деб чакириб олишарди.

Дарс килмасдан расм чизиб утирардим.

Уша даврларда тахминан 1989-1990 йиллар, мен онамларни кутубхоналарига чикиб русча китоблар укишни бошладим. Ушанда биринчи бор Дейл Карнеги билан танишдим.

Дейл Карнегини «Кандай килиб дустлар ортириш ва одамларни диккатини тортиш» деган китобини укиб, мактабда синаб юрардим хар хил услубларини.

Ёрдам берарди, укитувчиларим гарчи мен укимасамхам 5 бахо куйиб берарди.

Чунки мен нима гапиришни урганиб олгандим.

 

1987 йилларда «Тукимачилар» саройига рассомчиликка Яков Львович Фрумгарц

бошчилигида рассомчилик тугарагига бордим. Группада факат мен узбек, колганлар тахминан 40 тача бола рус эди. Шу бахона рус тилиниям урганиб

олганман.

1989 йиллада Совет даврида менга «Улугбек» Иктидорли Ёшлар Жамгармаси конкурсида ютганим учун 100 сумдан хар ой стипендия тулашарди. Уртача ойлик маоши уша вактда 200-300 сум эди валлоху аълам. Кейин “Гулхан” журналига рассом сифатида таклиф килишди. Ва чизган расимларим “Гулхан”,

“Муштум”, “Гунча” журналларида чикишни бошлади. Тугри «Артек» лагерига боролмадим, лекин “Гулхан” ни битта номери факат мени макетим асосида, идеяларим асосида чоп килинди. Унда Брюс Ли хам бор эди. Суппермен тугрисидаям бориди. Хуллас уша даврда видеокахрамонлар тугрисида маълумотлар кам буларди. Журнал чикиши билан хар хил шахарлардан юзлаб хатлар кела бошлади. Хафтасига 30та 40та хат келарди. Шу бахона мен кандай

килиб муомула килиш кераклигини урганиб олдим.

 

Кейин 1991 йил “Советская женщина” журналида эълон килинган Бутун Жахон

Рассомлар куригида голиб булдим ва «Артек» лагерига путевка ютиб олдим.

Уша вактни узида Тошкендаги рассомлар конкурсидаям ютиб голиб булдим.

1992 йилни бошида Бутунитфок Рассомлар конкурсида голиб булдим.

 

Кейинрок йил уртасида Италияда утказилган Бутун Жахон Рассомлар конкурсида

биринчи 10 ликка кириб голиб булдим ва Италияни Генуя шахрида утказиладиган Кристофор Колумб тугилган куни байрамига таклифнома олдим.

Хуллас рассомчиликда кемам суза бошлади.

1992 йили «Тукмимачилар» саройида персонал кургазмам булиб утди. 80 га якин ишларим билан катнашдим.

 

Кейин 1993 йил П.П.Беньков номли Рассомчилик Билим Юртига укишга кирдим.

1997 йил дизайн булимни якунладим. Институтга кирмасдан ишлашга карор килдим ва Усто Миллий Хунармандлар Бирлашмасига миллий ганч бригадасига

шогирдлига бордим.

1996 йилларда жияним Хусанни ишхонасига борганимда биринчи бор 3d max программаси хакида эшитгандим. Уша вактлар компьютерларда эндигина CD ROMлар чикаётганди.

2002 йилгача ганчкорлик бригадасида ишлаб охирги булиб Хамза театрини ички

сахнасини потологини устозим Каюмака билан ишладик.

Бир куни Хамза театри олдида курилиш майдонида гипсга беланиб утирганимда

ёнимдан мен билан укиган бир киз (костюм дизайнери) утиб колди. Уша вакт

мен уйланиб колдим:

Шунча укиб урганиб яна курилишдаманми деб курилишдан кетишга карор килдим.

Ишдан кейин Узбекистон Таълим Вазирлигида ишлайдиган устоз Баходиракани

олдиларига бориб компьютерда ишлашни ургана бошладим.

Жияним Хусан шу ерда ишларди.

Кейин ганчкорлик бригадасидан кетиб «Аварек» деган реклама агентлигига ишга кирдим.

Дахшат. 300-500 $ топаётган жойимдан бушаб, 15.000 сум ойлик берадиган фирмага ишга кирдим.

Киришим хам жудаям кизик булган.

Газетадан дизайнер кидираётган фирмани топдим ва сухбат учун учрашув белгиладим. Эртаси куни CorelDraw программаси буйича курсга бориб 3 соат

ичида урганиб кейин соат 12:00 ларда «Аврек»га учрашувга кетдим. Уша вактлар

«Аварек»да Рашод деган киши директор эди.

Кейин секин аста ойлигим 40.000 сум булди. Бу пул менга на йулкирамга на

овкатимга зурга етарди. Уйимга хеч нарса кирмасди. Булиб хам 1та фарзандим

бор эди.

Болам касал булса дорисига пул тополмасдан йиглаб утирган вактларим хам

булган.

Алхамдулиллах хар кийинчиликни уз фойдаси бор.

2003 йилда 200.000 сумга якин топа бошладим.

Тахминан 2004 йил охирларида узим фирма очиб реклама сохасида якка ишлашни бошладим.

60 дан ортик болага 3d max программасидан ва дизайндан дарс бердим. Худога

шукур купчилиги хозир мустакил иш юритишяпти.

Шу 2002 дан 2016 йилгача уй-жой дизайни ва архитектура сохасида ишлаб ижод килиб келяпман.

Хуллас шунака гаплар дустим.

 

Бу макола 2012 йил ёзилган ва бу йили тулдирилди.