Интерьер дизайнери Миразиз Ахмедов шахсий блоги
телефон, халол

Хурматли қулоқлар!

Хурматли қулоқлар!
Менга кўп айтишади:
— Миразизака, сизни кузатишяпти экан, эхтиёт бўлинг деб.
Ўртача, хар ярим йилда.
Насиб қилса ўлгунимча кузатишсин, бекорчи вақтлиги бўлса.

***

Юзим очиқ, тарихим аниқ, йўлим аниқ, кузатиш осон, дунё қарашим профилимда. 
Телефоним хамма ерда ёзилган. Иккинчи яширин профилим хам бор.

***

Ишхонамда диний марузалар йўқ! 
Компьютер ва телефоним тоза, ахмоқмасманку 
Ишхонамда, кўчада, чойхоналарда диний сухбатлар ўтказмайман. Лекин, масжидларда соф исломдан дарслар бўлишини истайман.

***
Дунёга берилганман. 
Профилда қандай бўлсам, хаётда хам шундайман. 
Фақат гунохларим кўпроқ.

***

Қулоқ бўлиш касбидагиларни хушламиман. Бола чақани халол боқиш керак. Эртага фарзандингиздан уради.

***

1. Аввалида қаттиқ терговда бўлганман. 
Шунинг учун бирорта диний доира мажлиси, ёки чойхонам йўқ. Буни яхши биламан.

2. Давлатга нисбатан салбий фикрим йўқ. Шунинг учун постларимда ўзимни ва бошқаларни яхши одам бўлишга чақираман.

3. Мусулмонман. 
Мени кузатсангиз хам, ўз дийнимдан воз кечмайман.

4. Давлатни тунтариш ва халқни нафратини кўпайтириш услубига қаршиман. 
Хизбут Тахрир мени йўлиммас!
Буни билиш учун кўп кузатиш шартмас.
Давлатни тўнтаргандан кўра, халқни тарбиялаш осон ва тўғри йўл.

5. Телефонимни прослушкасидан фойда йўқ. Фақат қурилиш сухбатлари ёки бекорчи бла бла бла
6. Бирорта диний канал ёки группада эмасман. Илмни китобдан олиш қулай.

***

Хафсизликни вазифаси давлат тинчлиги ва равнақи бўлса, мен хам шу тилакдаман.
Фақат мусулмонларга зулм қилманг!
Дин тақиқланган худудда жиноят ва муттахамлик кўпаяди!

***

Дин бемалол бўлса, халқ яширин илм ўрганмайди. 
Бизни халқ илмга талабчан.
Қанчалик илм тақиқланса, шунчалик яширин илм олиш кучаяди.

***

Бу юртдан одамлар кетиб қолишни ўйламасин!Холис одамлар юртни тарк этса, бу ерда фақат порахўр, арақхўр, газандалар кўпайиб кетади.

Роббисини кузатувидаги Миразиз Ахмедов

Изоҳ қолдириш

Оставьте первый комментарий!

avatar
  Subscribe  
Notify of