Интерьер дизайнери Миразиз Ахмедов шахсий блоги

Тавба 1-Боб

Тавба 1-Боб

2013 Ёзган илк китобим. Кундалик дафтар услубидаги китоб

10.09.2002. 23:30 Камолиддин.
Бахтиёрлигимдан бошим айланиб кетяпти. Уйланганимга хали куп утмади, эндигина 3 ой булди. Лекин Озода онамни шунчалар эъзозлаб хурмат киладики, хатто онам менга ишонмайдилар. Одатта келинлар кайнона билан тил топишгунича 3 йил кетади дейишарди. Хар холда бир бирига куникиб, характерларини урганиб, инжикликларига мослашиш учун. Баъзи келин ва кайноналар 7-8 йилда хам тил топиша олмайдилар. Лекин мени Озодам бошкача. У онамнинг севимли келинчаги. Онамнинг бу инжик характерлари билан хеч бир инсон чикиша олмаса керак деб уйлардим.

Озодам. Мен у сиз хатто бир кун хам яшай олмасам керак. Биз иккимиз учрашувга чикганимизда кандайдир иликлик сездим. Тугри мен Озодани учратгунимча 30 дан ошик кизлар билан учрашувга чикдим. Хатто онам: «Бошка совчиликка бормайман, жонимга тегиб кетти, сен ахмокни уйлантираман деб кавушларим йиртилиб кетди совчиликка боравериб»-дегандилар.

Эндичи. Хатто Озодамга озгина украйиб карасам, онам дарров мени уришиб берадилар «Келинимни хафа килмагин. Курасан мендан»-деб.
Унинг карашларида иликлик бор. Хатто мен у билан булсам дунёни ташвишларини ёдимдан чикараман. Мени хеч ким Озодачалик севмаган хали. Бир нима сурасам ёки буюрсам, дарров «Хоп булади Адажониси» дейди жилмайиб. Тугри хали бизда фарзанд йук. Лекин барибир мени адажониси деб эркалайди. Жоним мани. Мен учун куёш машрикдан факат Озодам билан чикади ва магрибга ботади. Хатто уйига уз онаси олдига кетганида зурга чидаб пойлаб кутаман келишини. Йук, энди ётиб колгани юбормайман хеч качон.
Сиз бахтиёрлигингиздан хар куни жилмайиб уйганганмисиз уйкудан ? 
Мен Озода билан танишганимдан бери шундай уйгонаман тонгда. Биз туйдан аввал 3 ой бирга юрдик. Онамнинг якин дугонасининг кизи. Учрашувга унча хохламай чикгандим. Каердан биламанки мен уни кейинчалик севиб колишимни. Унинг одоби, камтарлиги, жилмайишлари ва уялиб ерга карашлари мени бефарк колдира олмади. Нахотки хаётда идеал аёл булмайди?
Мен бахтли булишга лойикман. Бахтли булишга хар бир инсон хакли. Факат шу ишдан бушатиб олсаммикан Озодамни. Ахир аёл киши уйда утирса яхширокда. Узиям уй ишларига улгурмай чарчаб коляпти.

Кечалари гохида менга вакт ажратишга улгурмай ухлаб колади чарчаб. Эртасига эса узр сураб юради хижолат булиб. Жоним мани. Мен уни тушунаман. Келин булиш ва яна ишда ишлаб, уйга келиб уй ишларини килиш осонмасда. Эртага Озода билан бу хакида гаплашиб оламан. Йигиштирсин ишларини. Нима, мен топаётган пул етмайдими оиламизга. Хали фарзандимиз булмаса хам, мен топаётган пул 3та оилани бокишга етади.

15.09.2002. 11:00 Камолиддин.
Бугун ишга бормадим. Хужайин 1-2 кун ишга чикмай туришимни айтди. Ишхонани солик инспекцияси босибди. Яна текшир-текшир, едир-едирлар бошланибди. Бугун одамга ухшаб ухладим. 
Эрталаб 11:15 ларда телефоним жиринглади. Яна шеф буса керак.
-Алё- мингирладим уйкусраган овозим билан.
-Комол?
-Дилшод, калейсан дустим, ишинг тушмаса хабар хам олмайсана, санам одамга ухшаб уртоларингдан хабар оларкансанку?!
-Огайни, тез етиб кела оласанми ?
-Дилшод! Тинчлими? Нима проблема?
-Комол, тез кегин бизаникига, гап бор. Мухим!
-Булди огайни, хозир, юзимни ювиб бораман. Уже йулга чиквомман!

Юз кулимни ювиб, тез кийимларимни кийиб огайнимникига етиб бордим. Кейин биза унинг машинасига утириб йулга чикдик. Муаммолар булса мен «каерга кетяпмиз» деб кавлаштириб утирмайман. Огайнимга ёрдамим керакми, бас.
Демак хал киламиз. Факат Дилшод йулда кандайдир хавотир билан машинани хайдади ва:
-Огайни, Комол! Факат мендан хафа булмагина? Ман сани дустим деб биламан. Мен учун куп яхшиликлар килгансан-деди ва магнитафондаги музикани учириб куйди.
— Комол, хув анави бинони 7 каватидаги лифт томондаги квартирага борасан, кейин ушатдан Жамила деган кизни чакириб берасан. Факат мани тугри тушингин хопми?
— Бор йуги шуми ? Булди огайни, киз болани чакириб бераман агар сенга шу мухим булса.
Бинони 7-чи каватига кутарилдим. Лифт томондаги хонадонни кунгирогини босдим. Йулак коронгу. Хатто чирок хам урнатилмаган.

15.09.2002. 12:05 Дилшод.
Анчадан бери ичимда саклаб келяпман. Ман уни огохлинтаргиндим канча. Дустим Комолни хотини фохиша. Манга фарки йук, биттаси билан ётадими ёки иктаси биланми. Барибир фохиша. Озодани дустим шунчалик севганидан кузлари кур булиб колган. Бугун Комолни уша суюкоёк хотини эрига хиёнат киладиган уйга киргазиб юбордим. Тугри Озодани у ерда Жамила деб чакиршади. Тугрироги Жамила тахаллуси остида шу ишни килади. Хозир Комол квартирани кунгирогини жиринглатадию узини жалаб хотинини чиройли либосларда куриб боши осмонга етмаса керак.
Агар улдириб куймаса. Йук. Улдирмайди. Хар холда севгиси кучлику. Яна билмадим. Хуллас Комолни узини киргазиб юбордим. Нима булса, уша булади. Хар холда качондир хам айтишим керак эди. Агар уша Озода билан ётиб турган таксист менга мактанмаганида эди, балким хеч ким хеч нарсани билмасмиди.
Комолиддин тахминан 5 минутларда кайтиб чикди бинодан. Узини хотинини кимлигини энди курди. Мен унга савол хам бермадим, гапга хам солмадим. Биз машинамда кайтиб кетдик. Комол хотинини урдими, сукдими ёки улдириб чикдими билмайман. Лекин йул давомида у хеч нарса демасдан машинам ойнасидан кучага тикилганича сукут саклаб кетди. Йук улдирмаган, хатто урмаган булса хам керак. Комол анча узгарган охирги йиллар, аввалгидак оловли характермас хозир.

15.09.2002. 12:15 Камолиддин.
Кандай килиб? Ахир….. Ахир биз бир биримизни севардикку? Ахир мен жонимни беришга тайёр эдимку? Озода? Ахир Озодам эдингку? Нимага энди айнан мен? Эй Робббим-деб чинкиргим келадию.. бакиролмайман. Дустимга дардимни булишиб ёрилгим келадию.. ёрилолмайман. Мени алдашди. Мени энг маккорларнинг маккори макр килди. Мен расво булдим. Эндигина 3 ой яшагандига. Эй Роббим! Биласан узинг, мен хеч кимни айблолмайман. шунинг учун хам мени дардим 10 баробар аламли.
Дилшод огохлантирганди мени:
-«Эй, дустим Комол, кизлар билан камрок юргин, хаёт билан уйнашмагин. Эртага Роббим узингаям юрган кизни хотин килиб берса нима киласан. Ахир Куръонда ёзилганку: «Покизага-покиза, Харомига -хароми»-деб. Аллохни алдолмайсан. Эртага узингни алдаб куймасин. Шу кизла билан юриб нима барака топасан. Аллох хам сенга юрган кизни чиройли, одобли килиб курсатиб, уйлантириб куймасин тагин? Узингни халол аёлингга уйланиб кушилсанг булмайдими? Огайни ман огохлантирдим. Уёгига узинг биласан»

Мен унинг гапини жиддий кабул килмагандим. Энди бурним ерга ишкаланди. Уз хотиним, согинчим, севганим жалаб булиб чикди. Эй, Аллох, сен мени макр килдинг. Мени боплаб жазоладинг. Мен лойикман шунга. Канча кизларни енгилгина бошини айлантириб тушагимга тортганман. Канчалар кизларни пайпок алмаштиргандай ташлаб кетганман. Мен лойикман. Мен лойикман. Энди жазоингни кабул киляпман, Роббим.
Роббим мени майли жазола.
Иш килиб охиратимга колдирма.

26.04.2003. 22:53 Камолиддин.
15 сентябрь мен учун ёмонлик куни булдими ёки яхшиликми билмайман. Лекин мен исломни кабул килдим. Росттакасим исломни. Намоз укишни бошладим. Авваллари «Кунглим тоза» деб узимни алдаб юрардим. Узокка бормадим. Энди мен гунохкор булсамда хакикий мусулмонман, 5 махал жойнамозга пешонасини босадиган. Озода киз тугибди. Билмайман кимнинг фарзанди.
P.S
Албатта, Аллох одамларга хеч зулм килмас, ва лекин одамлар узларига зулм килурлар. (Юнус сураси 44-оят)

Давомини эртага жойлайман, агар кизик булса сизга ?

Изоҳ қолдириш

avatar
  Подписаться  
Уведомление о