Интерьер дизайнери Миразиз Ахмедов шахсий блоги

Нега лули ва гадойиларга пул бермайман ?

Нега лули ва гадойиларга пул бермайман ?
Инсонийликни унутган вахшийлар!
Уз фарзандига арок ичириб маст килиб ухлатиб куйишади. Нега чакалоклар дойим уйкуда? Ахамият бермаганмисиз ?
Агар яхшилик килмокчи булсангиз каримдош ва кушниларингиздан бошланг.
Йул буйидаги гадойлар — бизнесменлар. Овкатланишга етарли пул топган булса хам, узидан инвалидни ясаб бизнесини давом эттиради. Балким сизданам купрок пул топар ?
Иркит, сассик, хафталаб чумилмаган аёл, хижоб кийиб олади. Типа:
— Мана курдилами, ман муслимаман- деб.

Фиг с маслом!

Махалла фаолларига учрасангиз, шундогам ориятли ва иффатли кийналган оилаларни курсатишади. Хар холда кийналган одамни топиш учун детектив ёнлаш шартмас.

1 кг гушт ва 6 та нон, озрок пул билан 5-6 та оилага олиб борсангиз хам, охират учун бир тогдек ажр атаб куясиз.
Хар холда хужа курсинга хажга борганини мактанган хожакадан купрок ажр олишингиз мумкин. Чунки ошга келганлар аксари тук коринлар. Джип машиналарга жой етмайди туйхона олдида. Кандай килиб фарз амални бажарган одамни исми узгариб колиши мумкин?
Хожака!
Умримда хеч кимни хожака деб чакирмайман, хажга 10 мартта борган булса хам. Инсон амални буюрлганлиги учун килади.
Бормаганларни исми намозака буладими ?

Сизни яширин килган амалингизни факат Аллох билади. Кандай лаззатли амал!

Билиб куйинг: Сизни килаётган садакот ва эхсонингиз биринчи булиб Аллохни хузурига боради. Кейин мухтож инсонга. Шунинг учун садакот ва эхсонингиз сифатли булсин. Яни:
Гуштнинг сара жойи. Лахммиди, корейкамиди.
Ноннинг энг гузали. Патирмиди.

Биз менсимаган кичик амаллар, холис ва яширин булганлиги учун киёматда катта тоглар каби булади.

Узига тук танишим йул буйидаги мухтож аёлга:
— Сизни никохимга оламан, рузгоризни килиб бераман, гадойчиликни ташлайсизми — деб суради. Халиги аёл:
— Йук, керакмас деди

Изоҳ қолдириш

avatar
  Подписаться  
Уведомление о