Интерьер дизайнери Миразиз Ахмедов шахсий блоги

Купгина кизлар учрашувга чикиб йигит танлаётганда бир вагон списка куйишади

  1. Чиройли булсин
    2. Буйи баланд булсин
    3. Акилли булсин
    4. Машинаси булсин
    5. Бизнесмен булсин
    6. Уйи ремонтли булсин
    7. Институтта укиган булсин
    8. Марказда яшасин
    Купгина кизлар учрашувга чикиб йигит танлаётганда бир вагон списка куйишади
    Лекин ёш 27-30 га борганда руйхат узгаради ва биттагина талаб колади:
    1. Мехрибон булсин!
    Киз бола турмуш куролмаслиги такдир албатта. Лекин биз сабабларини килишга буюрилганмиз.
    «Ўтириб қолган қизлар». Бу ахмоқона гап!
    Нега бу гаплар эл-юрт оғзида кўп юради. Нега қўни қўшниларимиз бу гапларни тарқатишга ва бир инсонни номини булғашга ишқибоз?
    Купинча социал сайтларда турмушдан ажрашган ёки уз шахзодаларини учратмаган кизларни кураман.
    Хар бир кизни бахтли булишини истайман. Хаёт кузатувчиси сифатида шуни айтаманки:
    Куп чиройли ва коматли кизлар «гордый» булади. Шу сабабдан учрашувга чикган йигит:
    — Агар мен бу қиз билан боғлансам, тўйдан кейин росса ўйнатади — деб ўйлайди.
    Туғри қиз бола ахмоқ бўлмаслиги керак. Лекин қизларни энг ақиллиси ўзини ақиллилигини билдирмайди.
    Хоп адажониси деб эрини кўнглини оладию…
    Эсланг «Ишқдаги ишқ» (Служебный роман) фильмидаги асосий бош қахрамон нега турмушга чиқмаган бўлади ?
    Чунки у «жудаям» ақилли ва кибрли бўлади. Ёки «Қушдак енгил булинг ёки тақдир хазили» (С легким паром или ирония судьбы) фильмидаги аёл хам жудаям ақилли бўлади.
    Қизиғи шундаки хаётда хам ушбу икки аёл ёлғиз яшашган.
    Лекин аёл киш ақилли бўлиши керак, фақат эркакларни чучитиб юбормаслик учун, ўз интелектини ёки устунлигини намоиш қилиши керакмас.
    Кўпгина қизларни 17-20 ёшида мухлислари куп булади. Лекин «аблахлар» негадир уйланишмайди. Ва орадан кўп йиллар ўтиб кетгандан кейин қиз ўз ўзига савол беради:
    Нега мен бахтимга эришолмадим, айбим нима эди?
    Эй қизлар ахамият беринг ! Социял сайтлардаги қайси қизларни атрофида йигитлар гавжум ?
    Чиройли суратга тушган, озгина енгил табиатли, хар доим жилмаядиган.
    Бу ахмоқлик.
    Чунки йигитлар «симпатичний» қизлар билан ўйнашсаям, кейинчали бу қиз билан кўпчилик ўйнашган деб уйланмайдилар.
    Бу ерда йигитларни ўзи ахмоқ. Қизла билан юриб юриб ўзлари онаси ўпмаган, боллар билан юрмаган қизга уйланишни орзу қиладилар.
    П….қ ебсиз!
    Роббим хаммасини кўриб турибди.
    Сиз (йигитлар) қизлар билан юрармишсизу, уйланвотганда уй қизини омоқчимисиз?
    Роббим сизгаям худди шундай боллар билан юриб юриб юрган қизни, шундай олиб берадики тушунмай қоласиз. Кейин туйдан кейин англайсизу, тилиз қисиқ бўлади.
    Эй Роббим нега менга бу қизни олиб бердинг деёлмайсиз.
    Чунки ўзингиз росса қилғилиқни вақтида қилгансиз.
    Роббим китобида шундай дейди: Зинокорга — зинокор, Покизага — покиза.
    Эй йигитлар:
    Агар солиха яхши қизга уйланмиқчи бўлсангиз ? Кўчадаги қизларни йиғиштиринг ва тавба қилинг. Тавба қабул бўлса Роббим яхшисини сизга танлаб беради, гарчи учрашувда сиз англамасангиз хам.
    Эсланг, Юнус алайхиссалом кишлокни тарк этдилар, даватларига кулок солишмагандан кейин. Аллох иродаси билан балик ютиб юборди. Юнус алайхиссалом тавба килганларидан сунг Аллох нусрат берди.
    Яни тавба Аллох мехрини козонишни ва ёрдамга эришишни энг тугри йули.
    Йигитларни табиати шундайки: Улар қиз болани кўпинча қоматига, табассумига ишқибоз бўлиб яқинлашишади.
    Яни танишишга харакат қилишади ёки эътибор қилишади.
    Махлуқлар!
    («Махлуқ» деб Роббим яратган барча нарсаларга айтилади, хақоратмас бу.
    Кўпинча еб қўйган (уйланаётганда енгил табиатли қизни олиб қўйган) йигитлар эсласалар, учрашувга чиқганда, қизнинг баъзибир жойларига ахамият бериб касал бўлганлар.
    Лекин хаёт тўшакдан иборатмаску?
    Энг тўғри йул:
    Кечаси соат 3-4 лада туриб Эгамдан хайирлисини сўраб таваккул қилишдир!
    Лекин ўзингизни табиатингизни тўғирламагунингизча Роббим бермайди. Чунки буюк китобда ёзилганки:
    Ўзларингизни тўғирламагунингизча, атрофингизни тўғирламайман — дейди Роббим.
    Демак йигитлар ўзимизни тўғирлашдан ишни бошлашимиз керак экан.

Ўзи яхши йигитлар кам. Биз ўша камлардан бўлайлик.
Амин.

Кўп йигитлар наркоман, қизбоз, тентак, ва касбсиз бекорчилардир.
Чунки ёшлик нардадан, бекорчиликдан, махалладаги ишкалдан бошланган.
2002 йил юртимизда 9 та аёлга 1 эркак тўғри келарди статистика бўйича. Қиёматга яқин бир эркакда 50 дан хотин бўлиши айтилган. Валлоху Аълам.
Дахшат.
Яна мавзуга қайтамиз. Биз хозир эркакларни нуқсонлари хақида гаплашдик.
Энди аёлларга ўтамиз
Эй қизлар! Агар яхши тарбияли, ахамиятли йигитни бағрида яшаб, жаннатдаям маликаси бўлишни хохласангиз:
1. Ўзингизни жудаям осмонга отманг, агар чиройли бўлсангиз. Яхши боллани чўчитиб юборасиз. Лекин иффатингизни сақланг. Яни однокласникда ёки фейсбукда кўпам атрофизга йигитларни тўплайверманг. Эртага таъсири бўлади.
Йигитлар дўстлашиб ўйнашишни хохласа хам, уйланвотганда танимай қоласиз, умуман бошқа қизни танлашади турмуш учун.
Муттахамлар)))
Жозибали ва гўзал булиш учун белингизни кўрсатишга шошилманг интернетда. Имкон қадар елкангиздан пастини суратда кўрсатманг. Сирлигича қолаверсин.
Эртага менга рахмат дейсиз.
Эркак киши уйланиши осон. Лекин аёлларга қийин
Хўш яхши уйим жойим дейдиган йигитлани қаттан топамиз?
1. Кўпинча содда йигитла чиройли мақтов гаплани гапиришни эплашолмайди. Хатто тўйдан кейин хам.
2. Йигитлар хушчақчак чиройли кетворган қизлага қарасаям, уйланвотганда кўпроқ соддароқ итоатли бўла оладиганини қидиршади.
3. Яхши боллар ароқ ичмайди, бу уларни сал бўлса хам Роббиларидан қўрқишларини билдиради.
4. Яхши боллар умрини бекор сарфламаган бўлади. Касби бўлади. Қизиқишлари ва дунё қараши кенгроқ бўлади.
Мани уйланишим ажойиб булган. Божамни (якин уртогим) онаси уртада туриб совчиликка борган келинни синглисига. Учрашувда киз унча ёкмаган. Яни камгап ва менга этиборсиз. Лекин уртада огайнимми онаси турганлиги учун хижолат булиб рози булганман. Содда бола )))
-Эй Роббим, шу киз мени охиратимга ва дунёимга яхшилик булса бирлаштир, булмасам узоклаштир деганман.
Битта учрашувдаёк уйланганман. Алхамдулиллах. Мингдан минг розиман.
Бази сабабларга кура мактамайман аёлимни. Лекин….
Танишим 67 мартта учрашувга чикди. Танлаб танлаб захар ва золимини олди. Нахот истихора намозига 5 минут ажратиш кийин ?
Хаёт кизик. Жудаям.
Ман акилли булишга даъво килмайман. Шунчаки ичимдаги гаплар билан булишаман холос. Тошбурон килиб ташламанг.
Огир кунларимда, 20 йиллик жойнамоздошлар юз угирган дамларда, заифгина аёлим елкасига опичиб хожатхонага оборди. Ювинтириб куйди. Кечалари хамир тайёрлаб пишириб сотиб оиламга нон олиб келди.
Аллохга хамд булсин узига таваккул килишни ургатган. Аклим билан танлаганимда балким манам 20-30 та учрашувга чикардим.
Севги бу:
1. Чарчаб ухлаб ётган жойиздан турасизда:
— Онаси, кел мен хам карай болага, сен мизгиб ол озгина — дейишиздир
2. Кечаси бехосдан уйганиб кетсангиз унинг устига чойшабни ёпиб, шамоллаб колмаслигига гам килишиздир
3. Хеч кандай байрам булмаса хам, бирон совга олиб уйга табассум билан киришингиздир
4. Аёлингиз куп йиллардан кейин хуснини йукотса хам:
-Сен жаннатимсан деб кучоклаб, кейин ишга кетишингиздир
5. Хадеб узингни уринтирма деб, ишлаётган жойида ишдан тухташингиздир
6. Курон тажвидидан сизга имтихон топшираётганида каттиккул булишингиздир )))

Муслимани эри булиш энг катта бахт
Хадисда этилганидек:
Бу дунёда 3 нарса менга махбуб булди:
Намоз
Хушбуй хид
Аёллар

 

Изоҳ қолдириш

2 Комментарий на "Купгина кизлар учрашувга чикиб йигит танлаётганда бир вагон списка куйишади"

avatar
  Subscribe  
newest oldest most voted
Notify of
Nilufar
Гость

Gaplaringiz 100 foiz togri! Lekin osha spiska ham bolishi kerak ekan. Er ekan deb tegib ketaverish bolmas ekan. Har taraflama imtihon qilish kerak ekan.

Xolidbek Nabiyev
Гость

Тугри Нилуфар. Шахсан мен спискаси борини афзал деб уйлайман.