Интерьер дизайнери Миразиз Ахмедов шахсий блоги

Кизлар укимасин!

Кизлар укимасин!

Йигитларга туйдан олдин учрашув хакида. 
Купчилик катта бола булиб, адасини калишига сабзи солишни бошлаганидан кейин:
-Углимиз котта бупколди, онаси. Энди уйлантирмасак булмайди деган гаплар эштила бошлайди оилада. Йигит хурсанд, уйлаган куп ниятлари амалга ошади. Лекин бир масала бор купчиликни бошини котиради:
-Кандок биламан киз яхши ёки ёмонлигини ?
Шу мавзуда бугун азгина булишаман. Жа тажрибам бор деёлмиманку, лекин билганимни айтиб утаман.

1-Боб. Ташки куриниш.
Итоатли аёл була оладиган кизни карашларида кандай аломатлар булади. Агар учрашувда кизни боши сал эгилганрок булса, ва назари ер остидан булса- купинча итоатли аёллар чикади. Бу карашга мисол: Принцеса Дианани назари. Комментарийда суратини колдираман.
Кибирли, тантикрок, уйда эркава иш килмасдан катта булган модный кизларни назарида бурун сал кутарилганрок булади. Ёки тенг карайди сизга. Бундай тоифаларнинг тушунчаси: Оилада эр ва аёл тенг хукукли булиши керак диган дунё караш. Яни, агар келишмовчилик булиб колса баравар хак талашади. Бундай кизлар:
-Эрингизни рози килинг ва жаннатни хохлаган эшигидан киринг- деган хадисга тугри келмайди.
Хозирги кунда кизни кам ёки куп гапиришидан хулкини ажрата олмайсиз. Хатто кийинишидан хам. Гохида танлаб танлаб уйлангани чиппасига чиқиб «росса ўйнатадиган»и учраб қоладида бутун хаётни барбод қилади. Аслида эса эркакларни хотини ўйнатишига эрларни ўзи кўпинча сабабчи бўлади. Эркак киши бош булмаган уйда аёл киши п*к ейди. Чойхонага боради, улфатлар туплаб олади аёллардан. Хуллас куча тентирайди никохма никох. Эркак киши уйига кирганида аёли хайкиб туриши керак. Йуклигида эса согиниши керак. Хамма нарсани аёлига гапиравериши керакмас. Яни эркак заифлигини изхор килиши керакмас. Аёл киши кургон каби калани ичида тургандек химояланганилигини хис килиши керак эрини ёнида.
Масалан: Бирон жойга борганда эр аёлидан олдин юришши, химоя килиши бегона назардан. Туйда ликиллатиб уйнатмаслиги. Ва хоказо.
Эркак латта булса, аёл киши мажбуран оилани бошкаришни уз зиммасига олади. Кейин Туркия Анталия рейси авжига олади. Тирикчилик тошдан каттим.

Яна учрашувга кайтамиз. 
2-Боб. Хадеб тикилаверманг учрашувда. 
Киз узини нокулай хис килади ва бемалол булолмайди. Яни сиз билан гаплашолмайди. Кизга имкон беринг сизга караб олишига. Дарахтларга каранг, табиатга. Токи у сизга караб олсин. Шарий хакки бор!

3-Боб. Кизга биз ёкиб колганимизни нимадан билсак булади ?
Агар сиз кизга маъкул келган булсангиз, у хам сизга ёкишни истайди ва купинча кизлар: Сочларини тугирлаб кулок ортига жойлашади. Ва куп килишади шу ишни. 
Яна: Агар купрок ёктириб колган булса ва туй булишини хуп истаса: 
Дастурхон устидаги рюмка ёки пиёла лабини силабь утиришади! Ёки буйиндаги такинчокни. Бу харакатларни сабаби хаёлдан утаётган нарсаларни тана руёбга чикариб юборади )))
Кизни оёк кийимига каранг. Агар оёк йуналиши сиз томонга караб турган булса, билинг: Сиз ёкяпсиз ))) Чунки, инсон табиатан узи билмаган холда кетмокчи булган томонга оёкларини йуналтиради. Агар кетиш нияти булмаса, оёклари сухбатдош томон караб туради.
Агар куп гапириб кизни зериктириб куйган булсангиз, киз зерикканидан дастурхондаги бирон матахни уйнаб утиради ёки телефонини. Хушёр булиш керак. Миянги ва галча эркак булманг зинхор!

4-Боб. Сухбат хакида
Сиз қанчалик ўзингиз хақингизда оз гапирсангиз, шунчали сухбатингиз қизиқ бўлади.
Чунки одамлар ўзларини гапларини биров эштишидан кўпроқ лаззатланадилар. Лекин биринчи учрашувга чиқган қиз хижолат чекиб гапиришдан уялса, унга тўғри саволлар беринг.
Масалан:
Қалесиз, кино ёқадими, ширинлини яхши кўрасизми — деган саволлар кетмайди.
Чунки бу саволларга «ха» ёки «йуқ» деб жавоб билан қутилиб қўйиши мумкин.
Саволни шундай берингки у қиз ха ёки йўқ жавобини беролмасин. 
Масалан: 
Сиз касбизни нима учун яхши кўрасиз? 
Талабалик вақтларизни қайси вақтларини хуш кўрасиз ?
Идеал оила деганида нимани тушунасиз?
Шу савол куп нарсани хал килади! Агар:
-Оилада эркак бош булиши керак. Шу оилада барака булади деса билинг — бу ноёб кизлар туркумидан!

5-Боб. Секрет.
Агар киз кунглизга утирса ва айни шу кизга уйланмокчи булсангиз, билингки 5 та сифат борки, кайси эркак шу 5 та сифатга эга булса унча мунча аёл йук деяч олмайди:
1. Эркак киши ёнида аёл узини химояланганлигини хис кила олса. Худди кургон ичида тургандек.
2. Эркак киши ёш болаларни яхши курса. Умуман болажон одам булиш зур сифат
3. Эркак киши таом тайёрлашни билса ва маромига етказа олса.
4. Сухбатини тинглашни билса ва мақтовни эплай олса. Эркак киши аёл кишини тушина олса. Яни ичидаги гапларини. Масалан аёл: Чарчадим — деса, гулрок эркак: 
-Бугун иш куп булдими дейди. Хушёр эркак, аёл хаётдан чарчаганлигини фахмлайди ва куллаб кувватлайди.
5. Узи кулмасдан, хазил билан кулдира оладиган эркак. Буни шархламиман. Тушундила узила.
Агар кизга ёкиб колишни куп хохласангиз:

6-Боб. Ёкиб колиш
Комплиментдан фойдаланинг!
Инсон қаршисида биров 100 доллар бераман, шунчаки -деса йўқ деёлмагандай комплимент олдида унча мунча аёл эрийди.
Масалан: 
Сиз модельерликка ўқиганмисиз, кўйнагизни жудаям ярашибди, айниқса сочингизга ва кўзингизни рангига мос. Унча мунча одам дид билан кийина олмайди)) 
Имкон қадар бор нарсани мақтанг. 
-Прическезни ўзингиз танладингизми, юзизга ярашибди жудаям. Купчилик сочини юз тузилишига мосламай олдиради, лекин сизга россаям мос чушибди ))
— Биласизми, анчадан бери бундай сухбатлашмагандим)) 
-Сизни бўлажак турмуш ўртоғингиз россаям бахтли бўлса керак-а)) 
(нега деган саволга ўзиз жавоб ўйлаб топасиз)
Диққат билан гапларини эшитинг ва шу мавзудан у қизга яқинроқ мавзуда саволлар беринг. Ва тинглаётганизда уни эшитаётганингизни билдириш учун каллангизни қимирлатиб туринг.
Мани услубим:
— Сизга хавасим келади — дейман
— Нега деб уйланиб колади. Узидан фазилат кидиришга уринади:
— Мандек йигитиз борлигига )))
Бу хазил албатта. Лекин кайфиятга куп нарса боглик.

7-Боб. 
Сухбат яхши бошланиши учун 5 минут ичида 3 марта у қиздан «ха» деган сўзни олинг.
Масалан:
Хар бир инсон бахтли бўлишни хохлайди…
-ха
Одам келажакда ким билан бирга бўларкимман деб роса ўйлайдия ?…
-Ха
8-Боб. 
Агар сиз унга ёқаётган бўлсангиз, қиз гапираётганда енгилгина елкасини қимирлатиб қўйиши мумкин. Бу эркаланиш. Ёқмаган инсонга бундай қилиқ қилинмайди
Албатта пул хам рол ўйнайди. Лекин аёл киши эркакда купроқ ақилли ва мустақилликни хурмат қилади. 
Голливуддаги ёқимли эркакларни хаммаси хам чиройли эмас. Лекин кўнгилни олишни билади.

9-Боб. Сен ахмоксан.
Суюнчи фильми эсиздами ?
Агар қиз сизни гапингизга ярим юзи билан кулса, яни лаби бир тарафга жилмайса: 
Билиб қўйинг бу кесатув булади, яни сен ахмоқсан, гапинг хам ахмоқча- дегани! ))))

10-Боб. Туй томон бир кадам.
«Менга турмушга чиқасизми ?» — деб зинхор айтманг.
Эрта индинг оилада уришиб хапалашиб қолганингизда хотинингиз ширин тиллари билан :
— Ўзиз манга тейгин — дигансиз деб юзизга солади ))
Ундан кўра :
Мен билан бахтли бўлишизга кўзиз етадими — деб сўранг.
Ха — деса тамом.
Тўйдан кейин набодо уришиб қолсангиз тилингиз қисиқ бўлмайди )))
Ўзинг кўзим етади дегансан. Ана энди кўзинг етсин дейсиз ))) (Хазил) 
Лекин ман шундай қилганман-у, алхамдулиллах оилам яхши, жанжалгача бормаганмиз 16 йилдан бери. 
Мендай йигитни койиб бўладими? (Хазил)

11-Боб. Туйдан кейин
Вақти вақти билан аёлингизга ахамият бериб турсангиз сиздан яхши эр бўлмайди.
Чунки кўп эркаклар тўйдан кейин 2-3 йилдан кейин аёлига ахамият бермай қуядилар. Худди ўйинчоқдан зериккан боладай кўчадан янги саргузашт қидирадилар. 
— Онаси, яхшиям сен борсана, сенсиз мен нима қилардим — деб эркалаб қўйинг
Хар доим холис бўлинг, хеч қандай талантингиз бўлмаса хам. Холислик энг яхши либос инсон учун. 
Хунук қизлар бўлмайди аслида, кўр эркаклар кўп бўлади. Хамма аёлни пардозсиз хам чиройли қиладиган нарса табассум ва иймонидир!
Насихатларимда хадис ва оятлардан фойдаланмадим. Кейинги сафар ин ша Аллох
Кейинги сухбатимиз: Кандай килиб яхши иймонли йигитларни топса булади — диган мавзу.

P.S Учрашувдан келиб 2 ракат истихора намози укинг. Ва намоз якунида:
-Эй Роббим, агар шу киз мени дунё ва охиратим учун хайрли булса мени у билан бирлаштир. Агар дунё ва охиратимга ёмонлик булса мени ундан узоклаштир. Албатта Сен гойбни билувчисан. Мен заиф бандангман-деб дуо килинг. Киз хайрли булмаса уз узидан узоклашиб кетади. Албатта ибодатли йигитларимиз бу маслахатга мухтожмас. Улар кизларни дийни ва иймонига караб уйланишади.
2010 йил ёзилди. 2016 тахрирланди. 
Хурмат билан Миразиз Ахмедов

Изоҳ қолдириш

1 Комментарий на "Кизлар укимасин!"

avatar
  Subscribe  
newest oldest most voted
Notify of
MIRAZIM
Гость

Gap yo’ juda kereli maslahatlar yozibsiz oka