Интерьер дизайнери Миразиз Ахмедов шахсий блоги

Бугун акийдамни узгартирдим.

Бугун акийдамни узгартирдим.

***

Содда ва ортикча безаксиз интерьерларим керак булмай колди.
Худди мен пул олиб зерикарли нарса таклиф килгандек мижозлар хафа булиб коляпти. Шунинг учун хамма мижозларимдан узр сурайман, яхши нарса таклиф килганимга.

***

Яна охангжамо дизайнга кайтяпман.
Халк хали осон ва кулай яшашни истамаяпти. 
Талашиб тортишиб умримни утказгандан кура, уша мураккаброк интерьер чизиб, мижоз юзида табассум курганим яхшрок.

***

Авваллари мижозга огирлик килмасин ремонт деб куюнардим.
Бир дустим бор, шогирдим. Мураккаб уйлар чизиб беради. Ремонт охирига якинлашгач, дизайнер чизган нарсалар кимматлик килиб, узлиги узгартириб соддалаштириб юборшади. Зато клиент дизайнни курганида юзида табассум булади. Хайратланиш булади. Пулни рози булиб беради.

***

Узимча тугри яшашга чакираман деб содда дизайн йулини ушлагандим. Бечора клиент биринчи вариантни куриб, яна вариант килиб беринг дейди.
Хаётда клиент кийналиб колса хам, бошидан мураккаб ва кимматрок нарса чизаман энди.
Нима ёкса ушани чизаман.

***

Салом шохона уй!

***

Бугун акийдамни узгартирдим.

***

P.S. Бозорда люстра сотувчилардан:
— Нега чиройли люстралар олиб келмайсиз, хаммаси ялтир юлтир тиллали люстралар — деб сурасам
— Зур люстралар бор Хиттойда, факат олиб келсак сотилмайди. Шу тиллали ялтир юлтурлар яхши сотилади дейишди.
Силага ухшаган дизайнерлар олмаса, яхши люстралар унча сотилмайди.

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш

avatar
  Подписаться  
Уведомление о