Интерьер дизайнери Миразиз Ахмедов шахсий блоги
туш, тундан тонгача, Бой, велисопед

Баъзи тушларда тундан тонгача ниманидир санаб чиқасиз

Баъзи тушларда тундан тонгача ниманидир санаб чиқасиз. Аслида керакмас нарсани. Уйғонганизда калла ғум. 
Чарчоқ. 
Кечаси билан ишлаб чиққансиз. 
БуГун шунақа бўлди.

***

Баъзи тушларда 20 йил олдин севишизни қабул қилмаган қиз, сизга яхши муомала қилиб, у хам сизни севганини тан олади.
Бирга боғларни сайр қиласиз.
Уйғонганизда хотиниз:
— Нега хаёли паришонсиз деб сўрайди.
Сиз бўлса йўқ мухаббат ошиқлигида маст бўлиб хаёл суриб ўтирасиз.
Гохида ишхонангиздаги ишчи бўлиши хам мумкин 

***

Баъзи тушлар бор, ўтиб кетган одамингиз билан кўп сухбат қурасиз.
Уйғониб олиб, ёнингизда йўқлигини англаб, ғамгин бўласиз.

***

Тушимда кўп нажосат кўрсам, онам:
— Бой бўларкансан ўғлим, дердилар 

***

Бир тушимда, ғилдараксиз велисопед хайдаганман. Орқа ғилдарак бор, олдида вилкани ўзи…

Изоҳ қолдириш

Оставьте первый комментарий!

avatar
  Subscribe  
Notify of